Роналдо: Биз Мессидек футболчини камида 20-30 йил кўрмаймиз
Ads

Бразилиялик футбол юлдузи Роналдо "Барселона" форварди Лионель Мессининг ўйинларидан завқланишини айтди.

“Месси шубҳасиз дунёда биринчи рақамли футболчи. Биз бундай футболчини яна камида 20-30 йил кўрмаймиз.

Менга шунингдек Азар, Неймар, Салоҳ ва Мбаппеларнинг ўйинлари ҳам ёқади”, - дейди Роналдо.

Маълумот учун, 42 ёшли собиқ футболчи фаолияти давомида "Крузейро", ПСВ, "Барселона", "Интер", "Реал", "Милан" ва "Коринтианс" клубларида тўп сурган. Бразилия терма жамоаси сафида эса икки карра жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.