
Роналдо жиддий лавозим учун курашишини айтди
Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Роналдо мамлакат футбол конфедерацияси президенти лавозими учун сайловда қатнашишини маълум қилди.
У 2025 йил январь ойидан бошлаб тарафдорлари ва бўлажак ҳамкасблари билан учрашувлар ўтказади. CBF сайловлари федерациялар ва клублар томонидан овоз бериш орқали амалга оширилади.
- Кейинги сайловларда мен номзод бўламан. Ўз лойиҳаларим ва режаларимни намойиш этаман ҳамда Бразилия футболининг обрўсини тиклаш учун ҳаракат қиламан. Мен ўзгаришларнинг зарурлигини тўлиқ очиб бермоқчиман ва уларни лойиҳамнинг жиддийлигига ишонтираман. Бу лойиҳани мен менежер сифатида мерос қилиб қолдирмоқчиман, - деди собиқ ҳужумчи.
Роналдо ўз номзодини қўйиши учун 27 та штат федерациясидан камида тўрттаси ва Бразилия чемпионатининг А ва Б серияларига кирувчи 40 та клубдан тўрттасининг имзолари керак бўлади.
Маълумот учун, амалдаги раҳбар Эдналдо Родригеснинг ваколат муддати 2026 йил март ойи охирида тугайди.
Фикрлар