Роналду нима сабабдан Европада қола олмайди?

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду нима сабабдан Европа клубларига жалб этилмаётгани маълум бўлди.

Нуфузли "The Times" нашрининг ёзишича, бунга 37 ёшли португалияликнинг аввалроқ берган шов-шувли интервьюси ҳамда ЖЧдаги муваффақиятсиз иштирок сабаб бўлган.

Бундан ташқари гранд клублар Криштианунинг ҳозирги ёши ва катта маошини ҳам инобатга олишмоқда, шунинг учун машҳур форвард трансфери асоссиз деб ҳисобланди. Эслатиб ўтамиз, айни дам Криштиану Роналду ҳамон эркин агент мақомида бўлиб турибди. 

Маълумот учун, ёзги трансфер ойнасида "Ал-Насср" Криштиануга 300 миллион евролик таклиф билан чиққан, аммо рад жавобини олган. Эндиликда, клуб у билан декарбь ойи сўнггига қадар келишувга эришиш арафсида. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!