Роналду - "Ювентус"нинг энг яхши футболчиси

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду яқиндагина ниҳоясига етган 2019/20 йилги мавсум якунларига кўра, жамоанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

“Роналду ўзининг голлари, етакчилиги, маҳорати ва хушмуомалалиги учун энг яхши, деб топилди”, - дейилади клуб расмий сайтида.

35 ёшли Роналду ортда қолган мавсум “Ювентус” сафида 46 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 37 та гол урди ҳамда жамоасининг 7 та голига ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!