Роналду, Салоҳ ёки Модрич? Бугун Европада йилнинг энг яхши футболчиси аниқланади
Ads

Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланадиган маросимда ўтган мавсумда Европанинг энг яхшилари аниқланади.

Жумладан Европада йилнинг энг яхши  футболчиси Криштиану Роналду, Лионель Мессими ёки Муҳаммад Салоҳми деган саволга ҳам айнан бугун жавоб оламиз.

Лука Модрич ("Реал" ва Хорватия терма жамоаси)

ЕЧЛ ғолиби, ЖЧ-2018 финалчиси, ЖЧ-2018 нинг энг яхши футболчиси.

Муҳаммад Салоҳ ("Ливерпуль" ва Миср терма жамоаси)

ЕЧЛ финалчиси, "Ливерпул"даги илдк мавсумидаёқ бир неча рекордлар ўрнатган.

Криштиану Роналду ("Реал"/"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси)

ЕЧЛни рекорд бўлган бешинчи марта ютди, сўнгги 6 йилдан буён ЕЧЛ тўпурарлигини ҳеч кимга бермай келади.

Бугун шунингдек яна қуйидаги совринлар ҳам ўз эгасини топади.

Ўтган мавсум ЕЧЛдаги энг яхши дарвозабон : Алиссон ("Рома"/"Ливерпуль"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус"/"Пари Сен-Жермен"), Кейлор Навас ("Реал")
ЕЧЛда ўтган мавсумнинг энг яхши ҳимоячиси: 
Марсело ("Реал"), Серхио Рамос ("Реал"), Рафаэль Варан ("Реал")
Ўтган мавсум ЕЧЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиси: 
Кевин де Брейне ("Манчестер Сити"), Тони Кроос ("Реал"), Лука Модрич ("Реал")
ЕЧЛда ўтган мавсумнинг энг яхши ҳужумчиси: 
Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал"/Ювентус"), Мохамед Салах ("Ливерпуль")
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Пернилле Хардер, Ада Хегерберг, Амандин Анри
Европа лигасининг энг яхши футболчиси: Диего Годин, Антуан Гризманн, Димитри Пайет