Роналду: "1000-гол ҳақидаги савол фильмга ўхшайди"

CHERY AUTO

Криштиану Роналду журналистнинг ҳазиломуз саволига кулиб жавоб берди. Суҳбат давомида ундан 1000-голни Жаҳон чемпионати финалида уриб, чемпион бўлиш ҳақида тасаввур қилиш сўралди.

Tecno

"Сиз, шундай қилиб, жуда кўп фильм кўргандексиз (кулади). Бу жуда ҳам идеал бўларди. Аммо реал ҳаётга қайтсак, айтган сўзларингиз мени, албатта, хурсанд қилади. Терма жамоа фақат битта ўйинчига боғлиқ эмас, лекин бу гаплар қизиқ ва яхши кўрсаткичлар ҳақида.

Жаҳон чемпионати бўйича маълумотларга келсак — мен бу ҳақда аввал ҳам айтганман ва ўзим такрорлашни хоҳламайман. Гол уриш ҳар доим қийин.

Кейинги чемпионатда ўйнашни хоҳлайман, акс ҳолда бу ерда бўлмасдим. Агар бу рақамлар ва "фильм" ҳақиқатга айланса, мен фаолиятимни юқори нуқтада якунлардим, агар шундай зарурат бўлса", — деди "Ан-Наср" ҳужумчиси.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Роналдунинг фаолиятидаги голлар сони 953 тани ташкил этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!