Роналду 12 йил олдинги тарихий кунни ёдга олди (ФОТО)

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду 2007/2008 йилги мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида Чемпионлар лигасини қўлга киритганига 12 тўлгани муносабати билан ёдга олди.

“12 йил олдин”, - деб ёзади португалиялик футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида.

12

Эслатиб ўтамиз, Москвада кечган финалда “қизил иблислар” АПЛнинг бошқа бир гранди – “Челси”га қарши баҳс олиб боришган эди. Асосий бўлимлар 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, пенальтилар сериясида МЮнинг омади келган эди. Қизиғи, Роналду ўша пенальтилар сериясида гол ура олмаганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)