
Роналду 2013 йилдан буён илк бор захирадан майдонга тушиб гол урди
Бергамодаги "Атлети Адзурри" стадионида кечган учрашувда жанговар дуранг қайд этилди - 2:2. Туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду мазкур беллашувни захира ўриндиғида бошлади.
Португалиялик форвард 65-дақиқада майдонга тушди ва орадан 13 дақиқа ўтибоқ, рақиб дарвозасини ишғол этишга эришди.
Роналду сўнгги бор миллий чемпионат баҳслари доирасида захирадан майдонга тушиб гол киритган ҳолат 2013 йилнинг 6 апрель санасида қайд этилган эди. Ўшанда тажрибали ҳужумчи Ла Лига доирасида "Леванте"га қарши (5:1) учрашувда шундай натижага эришган эди.
Фикрлар