Роналду “Ал-Насср”нинг кейинги ўйинида майдонга тушмайди

“Ал-Насср” 5 январда “Ал-Таи”га қарши ўйнайди. Клубнинг янги аъзоси Криштиану Роналду ушбу учрашувни ўтказиб юбориши мумкин.

“MailOnline” нашрининг хабар беришича, Роналду “Манчестер Юнайтед” - “Эвертон” ўйинида бир мухлиснинг телефонини синдиргани учун 2 та ўйинга дисквалификация қилиниши керак.

Португалиялик ҳужумчи бу иши учун мухлисдан узр сўраган.

Бундан ташқари, клуб бош мураббийи Руди Гарсия Роналдунинг жисмоний ҳолатини яхшилаб олиши кераклигини айтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!