Роналду "Ан-Наср" сафида яна майдонга тушмайди!

Криштиану Роналду жума куни "Ал-Иттиҳод"га қарши бўладиган ўйинда ҳам "Ан-Наср" сафида майдонга тушмайди. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, мазкур қарор клуб штаби ёки раҳбарияти билан боғлиқ эмас. Шунингдек, португалиялик футболчида ҳеч қандай жароҳат ёки жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо йўқ.

Маълумотларга кўра, Роналду Саудия Про-лигасидаги айрим клубларга нисбатан юритилаётган сиёсат сабабли Саудия давлат инвестиция жамғармаси раҳбариятидан норози.

Маълумот учун, форвард ўтган турда ҳам учрашув қайдномасига киритилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!