Роналду “Ан-Наср”да ҳам муаммо чиқара бошлади
Саудия Арабистони кубоги ярим финалида “Ан-Наср” кутилмаганда “Ал-Ваҳда” жамоасига 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди ва мусобақани тарк этди.
Учрашувда Криштиану Роналду бир неча қулай вазиятларни барбод қилди. Бироқ, мухлису мутахассислар эътиборини португалиялик юлдузнинг ўзини тутиши тортди.
Биринчи бўлим давомида Роналуд мураббийлар гтаби вакилларини билан тортишиб қолгани кузатилди. Танаффусга чиқиш чоғида Криштиану мураббийларга жиддий эътирозларини билдирди.
Маълумки, Роналду “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган вақтида ҳам мураббийлар билан бир неча маротаба тортишиб қолган эди. Англиядан кетишига эса, бош мураббий Эрик тен Хаг ва клуб раҳбариятини кескин танқид қилгани сабаб бўлган.
Фикрлар