Роналду "Ан-Наср"нинг табригига жавоб қайтарди

  • 22 Jan 19:18
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Халиж"га қарши ўйинда Криштиану Роналду дубл қайд этди. Учрашувдан сўнг "Ан-Наср" клуби ўзининг юлдуз ҳужумчисини жамоа сафида 100 гол+пас амалга оширгани билан табриклади. Кўп ўтмай, 39 ёшли Роналду ижтимоий тармоқларда жавоб ёзди:

Tecno

"Ан-Наср" учун 100 гол+ассист амалга ошириш ажойиб! Бу ютуққа эришишда ёрдам берганларнинг барчасига раҳмат!" — деб ёзди Роналду.

Расмий маълумотларга кўра, Криштиану Роналду "Ан-Наср" сафида 95 самарали ҳаракат (голлар ва голли узатмалар) амалга оширган. Бу тафовут норасмий мусобақалардаги натижалар ҳисобга олинганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Роналдунинг Риёд клуби билан амалдаги шартномаси 2024/2025 мавсум охиригача мўлжалланган.

Comments

You must be logged in to commet!