Роналду барча "You Tube" рекордларини янгилади. У ҳозиргача қанча пул ишлаб топди?
Сўнгги 72 соат ичида Криштиану Роналдунинг "You Tube" канали рекорд даражада 43 миллион обуначига эришди.
Ундан олдин ҳеч ким "You Tube"да 90 дақиқа ичида 1 миллион обуначига эга бўлмаган. У 24 соат ичида 28 миллион обуначига эришди, унгача ижтимоий тармоқ тарихида ҳеч бир канал 24 соат у ёқда турсин, бир ой ичида 28 миллион обуначига етмаган эди.
Роналдунинг канали ҳақиқий сенсациясига айланди. У қанча пул топди?
Роналду аллақачон "You Tube" орқали мўмайгина даромадга эришди. Ижтимоий тармоқда ҳар 1000 кўриш учун тахминан 6 доллар тўланади. Айни пайтда Криштиану 20 та видеони жойлади ва кўришлар сони 177 миллиондан ошиб кетган. Ушбу кўрсаткич билан 1 миллион кўриш учун 1200 дан 6000 долларгача даромад олиш мумкин.
"Marca" нашрининг ҳисоб-китобларига кўра, Криштиану имзолаган ҳомийлик шартномаларини инобатга олган ҳолда 72 соат ичида 100 миллион доллар атрофида ишлаб топган.
Таққослаш учун, ҳозирда "You Tube" ижтимоий тармоғида энг кўп обуначига эга Mr.Beast биргина "You Tube" рекламасидан ойига тахминан 5 миллион доллар ишлаб топади.
Фикрлар