Роналду барчадан ўтиб кетди!
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Серия 13-туридан ўрин олган "Парма"га қарши учрашувда дубль қайд этди.
Бу голлар португалиялик форварднинг жорий йил А Сериядаги 33-голи сифатида ёзилди. Бу борада у "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскини ортда қолдирди. Польшалик ҳисобида 32 та гол мавжуд. Қизиғи, Роналду ушбу натижани яна яхшилаб олиши мумкин. Уни кейинги турда "Фиорентина"га қарши баҳс кутиб турибди.
Бу мавсум 35 ёшли футболчи "кекса сеньора" сафида ички чемпионатда 9 беллашув ўтказиб, 12 голга муаллифлик қилган.
Фикрлар