Роналду
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиси Криштиану Роналду 13 август куни “Барселона”га (1:3) қарши бўлиб ўтган Испания суперкубоги дастлабки ўйинида майдондан четлатилган эди. Португалиялик футболчи шундан сўнг каталониялик мухлисларга мурожаат қилди.

“Мана энди сизлар ғалаба қозонишингиз мумкин, чунки “Реал” энди майдонда 10 киши бўлиб ўйнайди” - дейди Роналду Cuatro нашрига.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” ҳамда “Барселона” жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 16 август куни Мадриддаги "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.