Роналду Бензема трансфери ҳақида нималар деди?

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзи билан бирга “Реал”да ўйнаган Карим Бенземанинг Саудия Арабистони чемпионатига кўчиб ўтганига муносабат билдирди.

Маълумки, франциялик тўпурар кутилмаганда “Реал”дан кетишини маълум қилиб, “Ал-Иттиҳод” клуби билан ҳамкорлик ўрнатди.

- Карим ўзига янги чақирув ташлади. Мен Саудия Арабистонига келишим, бу мамлакат футболига дарча очиши билардим.

Энди бу мамлакатга энг зўр ўйинчилар келади ва мазкур лига дунёда энг яхшиларидан бирига айланади, - деди Криштиану Роналду.

Карим Бензема “Реал” сафида 14 мавсум тўп тепиб, жами 647 та учрашувда майдонга тушди ва рақиблар дарвозасини 353 маротаба ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!