Роналду битта имзо чекса, ҳафтасига 3 миллион фунтдан олади

TIGGO 2 PRO

“Ан-Наср” раҳбарияти жамоанинг энг машҳур футболчиси Криштиану Роналду билан янги шартнома бўйича музокарани ижобий якунлашга яқин турибди.

39 ёшли юлдузнинг амалдаги келишуви 30 июнь куни тугайди. Томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтирмоқчи.

Журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, саудияликлар Роналдуга катта маош таклиф қиляпти.

Агар Роналду янги битимни имзоласа, унга ҳар ҳафта 3 миллион фунтдан маош тўланади. Бу сумма жамоанинг натижаларига қараб, яна ўсиши мумкинлиги ҳам кўрсатилган.

Криштиану Роналду 2026 йил бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этишни мақсад қилган. Бунинг учун ундан юқори спорт формасини ушлаб туриши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!