Роналду бош мураббий билан тил бириктирди. У абадий рекорд ўрнатмоқчи

Португалия терма жамоаси сафида олтинчи маротаба Европа чемпионатида иштирок этиб, рекорд ўрнатган Криштиану Роналду ҳали тўхтамоқчи эмас.

39 ёшли футболчи 2026 йили Америка қитъасида бўладиган жаҳон чемпионатида қатнашиб, номини футбол тарихига муҳрлашга қарор қилди.

Relevo нашрининг ёзишича, Роналду шу тариқа олтита жаҳон чемпионатида иштирок этган футбол оламидаги ягона ўйинчига айланишни мақсад қилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, машҳур юлдуз халқаро фаолиятини бўйича Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес билан келишиб олган. Унга кўра, Роналду терма жамоада ўйнашни қачон рад қилишини фақат унинг ўзи белгилайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!