Роналду буюкликка эришиш йўлини айтди

  • 4 декабрь, 23:40
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ан-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифасида буюкликка эришиш учун зарур бўлган таркибий қисмлар ҳақида фикр билдириб, қизиқувчанликни шартлардан бири деб атади.

Tecno

"Қизиқувчанлик буюкликнинг зарурий шартидир. Ҳар куни янги саволлар беришда давом этсангиз, ютасиз", - деб ёзди Криштиану Роналду Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида.

Криштиану Роналду Европа Чемпионлар Лигаси (140 та гол) ва "Реал" (450 та гол) тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади. Бундан ташқари, ҳужумчи терма жамоа сафида энг кўп гол уриш бўйича жаҳон рекордига ҳам эга. Португалия терма жамоаси сафида Роналду 143 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!