Роналду Чемпионлар лигасида қатнаша олмайди, сабаби...

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида Ироқнинг “Аш-Шурта” клуби билан бўладиган учрашувда Криштиану Роналду хизматидан фойдалана олмайди.

Риёд клуби матбуот хиўматининг маълум қилишича, португалиялик юлдузўзини ёмон ҳис қилгани ортидан тиббий кўрикдан ўтказилди. Текширув чоғида 39 ёшли футболчи вирусли инфекцияга йўлиққани аниқланди.

“Ан-Наср” тиббиёт бўлими мураббийлар штабига Роналду бир неча кун дам олишини лозимлигини тайинлади.

Саудияликлар Ироқ жамоаси билан 16 сентябрь куни ўзаро куч синашиши керак. Таркибда Роналду бўлмагани билан Марсело Брозович, Садио Мане, Эмерик Ляпорт каби машҳур ўйинчилар жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!