Роналду Чемпионлар лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жорий ҳафта бўлиб ўтган Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тури энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

Кипрда АПОЭЛга (6:0) қарши учрашувда дубль қайд этган ва жамоасининг 1та голига ассистентлик қилган 32 ёшли португалиялик футболчига сўровномада қатнашган мухлисларнинг 43 фоизи овоз берган.

Бу борада 2-ўрин ПСЖ ҳужумчиси Неймарга (28%) насиб этди. 8 фоиздан овоз тўплашган Роберт Левандовски («Бавария») ҳамда Эден Азар («Челси») мос равишда 3-ўринни банд қилишди.

Шунингдек сўровномада Тимо Вернер («РБ Лейпциг» 5%), Харри Кейн («Тоттенхэм Хотспур» 5%), Лоренцо Инсинье («Наполи» 3%) ва Янник Феррейра-Карраско («Атлетико» 1%) каби футболчилар ҳам ўз овозларига эга бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!