Роналду Чехия устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигасининг 5-тури доирасидаги Чехия устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

“Ажойиб ўйин, муҳим ғалабаси! Биз мақсадимиз томон ҳаракат қилишда давом этамиз! Португалиялик мухлисларга ажойиб тарзда қўллаб-қувватлагани учун раҳмат айтмоқчиман”, — деб ёзди Роналду ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

Португалия терма жамоаси 5 турдан кейин 10 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Чехия терма жамоаси (4) охирги ўринни банд этган. Португалия кейинги турда Испанияга қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!