Роналду “даҳшатли” рекордини яна янгилади

CHERY AUTO

Саудия Арабистони чемпионатининг саккизинчи турида “Ан-Наср” футболчилари рақиб майдонида “Неом” билан тўқнаш келди ва ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.

Tecno

Риёдликларнинг голларига ўз даврида Европа клубларида ўйнаган юлдузлар муаллифлик қилди. Дастлаб, “Сантос” ва “Страсбург”нинг собиқ ҳужумчиси Анжело “Ан-Наср”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

65-дақиқада Криштиану Рональду пенальтидан унумли фойдаланиб, ғалабани мустаҳкамлади. Бу 40 ёшли ҳужумчининг расмий учрашувлардаги 953-голи бўлди ва янги рекорд сифатида қайд этилди.

Гарчи мезбонлар Аҳмад Абдунинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни биттага қисқартирган бўлса-да, Жоау Феликс аниқ зарба билан якуний натижани ўрнатди – 3:1.

“Ан-Наср” кетма-кет саккизта ғалабадан кейин Саудия Арабистони Профессионал лигасида пешқадамлик қилмоқда. Криштиану Роналду эса, тўпурарлик пойгасида 9 та гол билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоадоши Жоау Феликс ҳисобида ўнта гол бор ва у пойгада етакчига айланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!