Роналду: "Энди фарзандларим мени кўпроқ ҳурмат қилишади"

CHERY AUTO

Миллатлар Лигаси финалидан сўнг, Криштиану Роналду фарзандларининг у билан қандай ҳазиллашишлари ҳақида гапирди.

Tecno

Эслатиб ўтамиз, Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигаси финалида Испанияни мағлуб этиб (2:2, пенальтилар бўйича 5:3) мусобақа ғолибига айланди.

"Азоб-уқубатлар, кўз ёшлар... Бу жуда ўзига хос ҳолат. Мамлакатимиз, стадионда йиғилган португалияликлар ва бизга мухлислик қилаётган юртдошларимиз учун бу ғалаба алоҳида аҳамиятга эга.

Фарзандларим испан, ва улар ҳар доим уйда мени эрмак қилишади, мени жаҳлимни чиқариш учун "Испания" деб куйлашади. Энди эса, оталари Испанияни мағлуб этганини кўриб, улар энди мени кўпроқ ҳурмат қилишади. Шу сабабли бу воқеа менга алоҳида қувонч бағишлади ва мен чин дилдан бахтиёрман", — деб кулиб гапирди Роналду.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!