Роналду Европага қайтади, чунки фаолиятини якунлаш учун жамоа танлади

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” жамоаси сафига қўшилганидан бери жами 58 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 50 маротаба ишғол қилган Криштиану Роналду барибир Европага қайтадиган бўлди.

39 ёшли футболчи бутсаларини михга илишдан аввал ўз юртида тўп тепиш мақсади борлигини ошкор қилди.

- Мен фаолиятимни “Спортинг”дан якунлайман. Бу клубда бир мавсум бўлса ҳам ўйнаб, миннатдорлигимни билдирмоқчиман. “Спортинг” мени топиб, тарбиялади. Бу жамоасиз мен “Макдональдс”да ишлаб юрган бўлардим, - деди Криштиану Роналду.

Роналду “Спортинг” тизимида 1997-2003 йиллар давомида тарбияланган. Кейин “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтиб, Европани забт этган эди. Роналду фаолияти давомида “Реал” ва “Ювентус” каби гранд клублар шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!