Роналду Феликс ҳақида:
Ads

"Ювентус" форварди Криштиану Роналду "Атлетико" ярим химоячиси Жоау Феликс борасида фикр билдирди.

"Мен унга жуда ишонаман. У катта салоҳиятга эга ажойиб футболчи. Шундай бўлсада, футболнинг бир неча жиҳатлари бор, ушбу ҳолатларда у ривожланиши керак. Бу Жоау учун ва Бернарду Силва учун ҳам тегишли, гарчи Бернарду бир оз катта бўлса ҳам. Иккаласи ҳам муваффақият қозонишига шубҳа қилмайман.

Феликс нисбатан кучлироқ Лигага кўчиб ўтди. У бошқа футболчилар билан ўйнайди ва умуман бошқа футболчилар унинг рақибига айланишади. У дуч келадиган барча танқидларга психологик жиҳатдан тайёр бўлиши керак," - деди Роналду.