Роналду: Фелиш менинг Испаниядаги муваффақиятларимни такрорлашига ишонаман
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби форварди Криштиану Роналду мавсумлар оралиғида “Атлетико” билан шартнома имзолаган ҳамюрти Жоау Фелишнинг Испаниядаги бўлажак фаолияти ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Жоау менинг Испаниядаги муваффақиятларимни такрорлашига ишонаман. Чунки у катта салоҳиятга эга иқтидорли футболчи”, - дейди 34 ёшли португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, “матрасчилар” Фелишни 126 млн евро эвазига “Бенфика”дан сотиб олишган эди.