Роналду финалдаги хет-триги эвазига “Олтин тўп”ни қўлга киритди

Ҳозиргина Японияда ўтаётган Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал баси бўлиб ўтди. Ҳал қилувчи финал баҳсда Мадриднинг “Реал” ҳамда Япониянинг “Кашима Антлерс” клублари ўзаро куч синашишди.

Унда “қироллик клуби” 4:2 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси ўйинда Криштиану Роналду хет-трик қайд этди.

Ўз навбатида adidas финалнинг энг яхшиларини аниқлади.

Унга кўра беллашувда 3 та гол урган Роналдуга “Олтин тўп”

Лука Модричга “Кумуш тўп” ва “Кашима антлерс”нинг киритган 2 голи муаллифи Гаку Шибасакига “Бронза тўп”лари топширилди.   

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!