Роналду ғалабали сериясини давом эттирмоқда
Ads

“Реал Мадрид” клубида тўп тепаётган Криштиану Роналду ўзининг ғалабали сериясини давом эттирмоқда.

Шанба куни “Хетафе”га қарши учрашувда (3:1) Роналду дубль қайд этиб охирги 5 учрашувда 10 марта рақиблар дарвозасини ишғол этган. Шу қатори, футболчи охирги 5 учрашувда  2та голли узатмани амалга оширишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ўйинчи “Реал”нинг охирги бир-неча беллашувларини ўтқазиб юборганди. 21 февраль куни “Леганес”га қарши учрашувни (3:1) ва 27 февраль “Эспаньол” (0:1)га қарши баҳсда Криштиану майдонга тушгани йўқ.