Роналду ганалик футболчи ўзининг гол нишонлашига тақлид қилгани учун ҳакамдан сариқ карточка сўради (видео)
Португалия терма жамоаси ЖЧ-2022даги иштирокини Гана устидан 3:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Усмон Букари Африка ыитъаси вакилининг иккинчи голига муаллифлик қилди. У 89-дақиқада Португалия дарвозасига тўп киритиб, Криштиану Роналду каби ўз голини нишонлади.
Кўрсатилган кадрларга қараганда, Криштиану Роналду ўзининг гол нишонлашини такрорлагани учун Усмонга сариқ карточка кўрсатилишини сўраган. Буни португалияликларнинг ўзига хос имо-ишораси тасдиқлайди.
Эслатиб ўтамиз, Португалия жаҳон чемпионатидаги навбатдаги ўйинини 28 ноябрь куни Уругвайга қарши ўтказади.
Фикрлар