Роналду: Голларим кам? Сиз
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 4-туридан сўнг, “Тоттенхэм”га қарши баҳсдан сўнг, бу мавсумда голлари камлиги борасида журналистлар томонидан билдирилган фикрга кескин тарзда жавоб қайтарди.

“Мен хотиржамнан ва голлар туфайли сиқилаётганим йўқ. Сиз голларга кўпроқ эътибор берасиз, жамоанинг натижалари сизни қизиқтирмайдиган кўринади. Сизнинг ҳаёлингиз рақамларда. Сиз “Google” қидирув тизимга “Криштианунинг голлари” деб сўров юборинг ва уларнинг барчасини томоша қилинг”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди ESPN.

Маълумот учун, Роналду бу мавсум жами 12 баҳсда майдонга тушди ва 8 та гол киритиб, 1 та голга ассистентлик қилди.