Роналду ҳакамнинг кўзини шамғалат қилишга уринди (видео)
Ads

Хабарингиз бор, Испания чемпионатининг 18-тури доирасида "Севилья" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. "Рамон Санчес Писхуан" стадионида бўлиб ўтган ўйинда майдон эгалари мусобақа пешқадамини иродали тарзда мағлуб этишди - 2:1.

Бу билан андалусияликлар "қироллик клуби"нинг 40та ўйиндан буён давом этиб келаётган мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйишди.

Учрашувда мадридликларнин португалиялик етакчиси пенальидан гол киритган бўлса-да, ҳисоб 1:1 бўлиб турганда ҳакамнинг кўзини шамғалат қилиб, яна бир пенальти ишлашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо ҳакам Роналдунинг бу ҳаракатларига эътибор ҳам қаратмади.

Эслатиб ўтамиз, кеча Роналду пенальтидан гол киритиш борасида Ла Лигада Уго Санчеснинг рекордини такрорлади.