Роналду ҳаммадан олдинда

А Серия тўпурарлиги учун курашаётган Криштиану Роналду 2020 йилда киритилган голлар сони бўйича кучли бешлик чемпионатларидаги барча ҳужумчиларни ортда қолдирди. 35 ёшли ҳужумчи 2020 йилда 21 маротаба майдонга тушиб 22 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

2020 йилда энг кўп гол урган ҳужумчилар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:

  1. Криштиану Роналду, «Ювентус» — 22 гол.
  1. Роберт Левандовский, «Бавария» — 21.
  1. Эрлинг Холанд, «Боруссия» Дортмунд — 16.
  1. Лионель Месси, «Барселона» — 15.
  1. Йосип Иличич, «Аталанта» — 14.
  1. Чиро Иммобиле, «Лацио» — 14.
  1. Кай Хаверц, «Байер» — 14.
  1. Андре Сильва, «Айнтрахт» Франкфурт — 13.
  1. Ромелу Лукаку, «Интер» — 13.
  1. Килиан Мбаппе, ПСЖ — 12.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)