Роналду ҳеч ким уддалай олмаган ишни бажарди

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси Европа Чемпионлар Лигаси 6-турида “Боруссия Д” футболчиларини ўз майдонида қабул қилиб, 3:2 ҳисобида қийин ғалабага эришди.

Мазкур ўйинда “Қироллик клуби”нинг голларидан бирига Криштиану Роналду муаллифлик қилиб, жаҳон футболчида ҳеч ким қайд эта олмаган натижага эришди.

Гап шундаки, португалиялик 32 ёшли футболч ЕЧЛ гуруҳ босқичининг барча ўйинларида гол урган биринчи футболчига айланди. Роналду 6 та турда жами 10 та гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)