Роналду иккита ўйиндан бери гол урмаяпти. "Ан-Наср" эса сентябрдан буён илк марта мағлуб бўлди
Криштиану Роналду кетма-кет иккита ўйиндан буён самарали ҳаракат амалга ошира олмаяпти.
"Ан-Наср" Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Иттиҳод"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Роналду ушбу баҳсда гол ҳам, ассист ҳам қайд эта олмади. Португалиялик форвард 3 март куни "Ал-Батин"га қарши ўйинда ҳам майдонни голсиз тарк этганди.
Роналду Саудия чемпионатида 7 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ёздириб қўйган. "Ан-Наср" эса лигада сентябрь ойидан буён илк бор мағлуб бўлди. Ўшанда жамоа 2-турда "Ат-Таавун"га енгилган эди.
Маълумот учун, риёдликлар ушбу мағлубиятдан кейин турнир жадвалида иккинчи ўринга тушиб қолди. Пешқадам "Ал-Иттиҳод"дан жамоа 1 очко ортда бормоқда.
Фикрлар