Роналду Италияга қайтди!

“Ювентус” форварди Криштиану Роналду яна Италияга қайтди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, яқинда коронавирусга чалинган 35 ёшли футболчи бугун маҳаллий соғлиқни сақлаш идораларидан рухсат олгандан сўнг, Туринга учиб келган.

Энди Криштиану уйда ўзини ўзи изоляция қилишни давом эттиради. Айтиш керакки, касаллик унда ҳозирча ҳеч қандай белгиларсиз кечмоқда.

Аввалроқ, Роналду Чемпионлар Лигасида "Барселона" билан ўйиндан олдин вирус синовидан ўтишга улгуриш учун Туринда карантин ҳолатига қайтиши кераклиги ҳақида хабар берилган эди.

Бугун "Ювентус"нинг америкалик ярим ҳимоячиси Уэстон Макеннида ҳам Covid-19 борлиги аниқланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!