Роналду “Жирона” футболчиси билан либос алмашишни истамадими?
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда “Жирона” жамоаси футболчиси Алекс Гранеллар ўртасида Ла лига 10-туридан ўрин олган баҳсдан сўнг, қизғин сухбат бўлиб ўтган. Бу ҳақда “ОК Diario” хабар бермоқда.

Гранел “RAC1” радиостансияси эфирида ўйиндан сўнг, португалиялик футболчидан либос алмашишни сўраганини  айтиб ўтди эфир вақтида.

“Сен яхши футболчи экансан. Бироқ ўйин охирида сизларнинг кўрсатган қилиқларингиз ёқмади. Айниқса сеники”, – деган Роналдунинг сўзларини  тингловчиларга айтиб ўтди Гранел.

Бироқ иш жиддий тус олмаган ва якунда Роналду Гранелга ўз либосини тақдим этган.