Роналду Жоржинанинг олдида уялиб қолди. Америкалик модель Криштиану уни зўрлаганини айтмоқда

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2009 йилда содир этилган воқеа учун судга тортилиши кутилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилнинг кузида америкалик модель Кэтрин Майорга Роналдуни  2009 йилда ўзини зўрлашда айблаб, буни овоза қилмаслик учун 375 минг доллар тўлаганини ошкор қилганди. Роналдунинг ўзи ҳам модель қизга пул тўлаганини тан олган.

Маълумотларга қараганда, Майорга мантиқ тестидан ўтиши керак бўлади. Чунки бу жараён 36 ёшли аёлнинг ўзаро сирни ошкор қилмаслик ҳақидаги келишувнинг моҳиятини қай даражада англашини аниқлаш учун керак.

Айни пайтда Майорга келишув шартларини тўла англамаганлигини маълум қилиб ўзининг ҳаракатларини оқламоқда. Агар иш унинг фойдасига ҳал бўлса, Криштиану Роналду Лас-Вегас судига чақиртирилади.

Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан тўрт нафар фарзандини тарбиялаб, тинч ҳаёт кечираётган эди.  Энди оилавий муҳитдан суратларни  мухлислар эътиборига ҳавола қилишни ёқтирадиган бу жуфтликнинг ўзаро муносабатлари бузилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!