Роналду жуда хурсанд

“Ювентус” билан кетма-кет иккинчи маротаба Италия чемпионлигига сазовор бўлган Криштиану Роналду мавсум ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Мен “Ювентус”нинг кетма-кет тўққизта чемпионлигидан сўнгги иккитасини бирга нишонлаганимдан бахтлиман. Кимларгадир бу осон туюлади. Лекин бундай эмас. Ўз мақсадига етишиш учун йилдан йилга иқтидорни ривожлантириш, садоқат ва қаттиқ меҳнат орқали авалгидан яхшироқ бўлиш керак. Учинчи чемпионлик сари олға, - дейди Роналду.   

Криштиану Роналду жорий мавсумда А Серияда 33 та учрашувда 31 та гол уриб, жамоасининг ғалабасига улкан ҳисса қўшди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)