Роналду кетма-кет 2-ўйинда алмаштирилди ва у тўғри кийиниш ҳонасига кириб кетди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясининг 12-турида "Милан" (1:0) га қарши учрашувни охиригача ўйнамади.

Турин клуби бош мураббийи Маурицио Сарри португалиялик футболчининг ўрнига 55-дақиқада Паулу Дибалани туширди ва Роналду тўғри кийиниш ҳонасига кириб кетди.

Европа Чемпионлар Лигаси доирасида Москванинг "Локомотив" клубига қарши учрашувнинг 82-дақиқасида ҳам Роналду алмаштирилган эди.

Роналдуни сўнгги бор 2016 йилнинг май ойида кетма-кет 2 та ўйинда алмаштиришган эди. Ўтган мавсумнинг бутун давомийлигида 34 ёшли футболчини бор-йўғи 2 бор алмаштиришган.

Эслатиб ўтамиз, "Милан"га қаршу беллашув олдидан Сарри Роналдунинг кичик жароҳати борлигини айтиб ўтган эди.