Роналду клубининг 26 йилдан буён энг яхши натижасини қайд этди

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган "Кальяри" дубль қайд этди.

Эътиборга молик томони, португалиялик футболчи А Сериянинг кетма-кет 5 учрашувида гол урди. Бу "Юве"нинг 1994 йилдан бери энг яхши натижаси ҳисобланади. Роналду "Сампдория", "Рома", "Специя", "Лацио" ва "Кальяри" жамоалари дарвозасига йўл топишга муваффақ бўлган.

35 ёшли форвард бу мавсум Италия чемпионатида 5 ўйинда иштирок этиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)