Роналду Ла Лиганинг сўнгги турида майдонга тушмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби тўпурари Криштиану Роналду тезроқ соғайиб, чемпионатнинг сўнгги турида иштирок этишни истамоқда.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли футболчи ҳозирча якка тартибда машғулотлар ўтказмоқда. Унинг навбатдаги турда “Сельта”га қарши майдонга тушиши сўроқ остида. Аммо, Роналду 19 май куни “Вильярреал”га қарши бўлиб ўтадиган мавсумнинг сўнгги учрашувида иштирок этиши мумкин.
Гап шундаки, Роналду "Эль-Мадригал"даги ўйинда майдонга тушиш билан, “Ливерпул”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ финалига ўз формасини яхшилаб олишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги финал баҳси 26 май куни Киевда бўлиб ўтади.
Фикрлар