Роналду мағлубиятини эрта тан олди

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Олтин бутса” учун сўнгги имкониятидан фойдаланмайдиган бўлди.

Португалиялик ҳужумчи А Сериянинг “Рома”га қарши ўтказиладиган сўнгги турида майдонга тушмайди ва тўпурарлар баҳсида охиригача курашмайди.

Шундай қилиб, жорий мавсумда “Олтин бутса” Европа миллий чемпионатларида ҳаммадан кўп гол урган “Лацио” ҳужумчиси Чиро Иммобиле насиб этадиган бўлди. Ҳозирча, унинг  ҳисобида 35 та гол бор. Аввалги турда хет-трикка эришган футболчи рақобатда “Бавария” тўпурари Роберт Левандовскидан битта голга ўзиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)