Роналду “Манчестер Юнайтед” афсонаси бўлиб қолаверади
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни жаҳон футболида энг кўп гол урган Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
- Роналду “Манчестер Юнайтед” учун қилган меҳнати ажойиб. У жамоага Премьер-лига ва Чемпионлар лигасини ютиб берган, кўп гол урган.
Шунинг учун клуб мухлислари, табиийки, футболчилар ҳам, хусусан, Роналду билан ёнма-ён ўйнаган менинг давримдаги ўйинчилар унинг “Манчестер Юнайтед” олдидаги хизматларини унутмайди.
Роналду менинг кўз ўнгимда клуб афсонаси бўлиб қолаверади. Афсуски, унинг иккинчи келиши эрта тугади. Лекин бу унинг клубдаги ҳиссасини камайтирмайди, - деди Уэйн Руни.
Дарҳақиқат, Криштиану Роналдунинг Манчестерга иккинчи ташрифи муваффақият келтирмади. Клуб Қатардаги жаҳон чемпионати вақти ҳужумчи билан шартнома бекор қилганидан кейин Роналду Европа футболини тарк этди.
Фикрлар