Роналду "Манчестер Юнайтед"дан кетгандан сўнг бўш қолган 7-рақамда ким ўйнайди?

"Манчестер Юнайтед"да Криштиану Роналдунинг шов-шувли кетишидан сўнг 7-рақам бўш қолганди.Бу рақамда Роналдудан ташқари Дэвид Бекхем, Жорж Бест, Эрик Кантона ва бошқа афсоналар ўйнаган.

"Manchester Evening News" нашри хабарига кўра, бу рақам иқтидорли вингер Алехандро Гарначога ўтиши мумкин. Агар шундай бўладиган бўлса, Гарначо "Манчестер Юнайтед"да Роналдудан кейин 7-рақамли биринчи ўсмирга айланади. 2003 йилда 18 ёшида португалиялик футболчи "Спортинг"дан ўтганидан сўнг бу рақам ёзилган футболкани олганди.

Алехандро ҳозирда 49-рақамда ҳаракат қилади.

18 ёшли аргентиналик "қизил иблислар"нинг асосий жамоаси сафида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!