Роналду Марокашга қарши ўйиндан сўнг нималар деди?
Ads

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018 “B” гуруҳи 2-туридан ўрин олган Марокаш (1:0)га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Энг муҳими – ғалаба қозондик, уч очко олдик. Агарда, биз енгилганимизда турнирни тарк этишимиз ҳам мумкин эди. Марокаш курашишини билар эдик, улар яхши ўйнашди. Мен гол кирита олдим, уч очко  олдик ва бу жуда ажойиб.

Гуруҳда яхши иштирок этиш учун  ишлашда давом этиш керак. Келгуси ўйинлар ҳақида бош қотириш керак. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллашни истайман”, – деб айтиб ўтди Роналду.