Роналду: Мавсум биз кутганимиздан аввалроқ якунланди

"2019/2020 йилги мавсум аввалгиларидан кеч, аммо биз учун эрта якунланди. Энди ютуқ ва камчиликларимизни ўйлаб олишимиз керак. Танқидий фикрлаш ривожланишнинг бирдан-бир йўлидир. 

"Ювентус" каби катта жамоалар дунёдаги энг зўр клубдек фикрлаши ва шунга яраша ҳаракат қилиши лозим. А Серияни ғоят оғир мавсумдан сўнг, яна бир бор қўлга киритиш жуда ажойиб бўлди. Клуб билан 37 та ва терма жамоада 11 та гол киритишга эришдим. Бу менга келгуси мавсумлар учун юқори амбицияларни тақдим этади. Мухлилар биздан кўпроғини кутишганди ва уларни тўғри тушунаман. 

Балки, айни мана шу кичик танаффус бизга кўп нарса бера олар. Янги мавсумда кўришгунча", - деб ёзиб қолдирган 35 ёшли ҳужумчи.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!