Роналду майдонга қадам босиши билан катта рекордни такрорлади

Криштиану Роналду Қатардаги жаҳон чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Марокашга қарши учрашувнинг 51-дақиқасида майдонга тушди.

Шу тариқа, 37 ёшли ҳужумчи терма жамоада энг кўп ўйин ўтказиш бўйича рекордни такрорлади. Марокаш билан бўлган учрашув Роналду фаолиятидаги 196-ўйин бўлди.

Бу натижа бўйича португалиялик юлдуз Кувайт терма жамоаси ўйинчиси Бадир Ал-Мутаванинг рекордини такрорлади.  

Мутлақ рекордчига айланиш учун Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида яна битта ўйин ўтказиши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!