Роналду Мбаппедан ўзиб кетди, лекин Холандга етолмади

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яна сермаҳсул ўйин намойиш эта бошлади. Тажрибали ўйинчи Саудия Арабистони чемпионатининг сўнгги икки учрашувида бешта тўп киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, португалиялик юлдуз 2023 йил ҳисобидан рақиблар дарвозасини жами 30 маротаба ишғол қилди.

Манбаларнинг ёзишича, 38 ёшли форвард бир йил давомида гол уриш бўйича ПСЖ тўпурари Килиан Мбаппедан ўзиб кетди. 24 ёшли француз ҳужумчиси ҳисобида 28 та гол бор.

Бу кўрсаткич бўйича “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд етакчилик қилмоқда. Норвегиялик футболчи йил бошидан бери жами 31 та тўп киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!