Роналду: Менга ишонмайдиганлар борми яна?
Ads
 
 
"Реал" ва Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду 2016 йил ўзи учун фаолиятидаги энг омадлиси эканини таъкидлади.
 
- Ҳар тарафдан олиб қарасак ҳам 2016 йил мен учун ўта омадли бўлди, - деди Криштиану Роналду. - "Реал" ва Португалия терма жамоаси билан улкан ютуқларга эришдим, "Олтин тўп"ни қўлга киритдим. Хўш, энди менга ишонмайдиганлар қолдими?
 
Дарҳақиқат, Криштиану "Реал" таркибида Европа чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, Портагулия терма жамоаси билан Европа чемпиони бўлди. Шахсий мукофотлари коллекциясини барча футболчилар орзу қиладиган "Олтин тўп" билан безади. Қатор турнирларда такрорланиши жуда қийин бўлган рекордларни ўрнатди.